15:15 / 24.11.2019
18 264

Дунёдаги энг озғин аёл 39 ёшида вафот этди

Дунёдаги энг озғин аёл 39 ёшида вафот этди
Дунёдаги энг озғин аёл бу Валерия Левитин деб топилган эди. Валерия 1973 йил Россияда туғилган. Қиз 16 ёшни қарши олганда, унинг ота-онаси Монакога кўчиб кетади. Леранинг аянчли тақдирига нозик аёллар модаси ҳамда тенгдошларининг зўравонлик қилиши сабаб бўлган.
Унинг ўспиринлик пайтидаги кўриниши

Уни ажойиб кўринишда бўлган деб айтишингиз мумкин. Ҳа, бу мутлақо тўғри!
Аммо Америкада таҳсил олган қизалоқни тенгдошлари уни "семиз" деб масхара қилишган. Ҳаттоки унга "Сенинг бундай вазнинг билан футбол майдонидаги дарвозани ҳам ёпиш мумкин", - деб мазах қилишади. Бундай гаплар қизнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Сўнг у онасидан маслаҳат сўрайди. Онаси озиши учун қаршилик кўрсатмайди. Ўша пайт қизнинг вазни 64 килограмм эди.

Шундай қилиб, Валерия вазн йўқотишни бошлади. Аввалига у буни жуда яхши амалга оширди. У вазндан халос бўлиш усулларини ўзида қўллаб бораверди.
Бир пайтлар у модел бўлишни орзу қилар эди. Бу орзусига етиш йўлида ҳеч нарса унга тўсқинлик қила олмас эди. У кун сайин вазнини йўқотиб борарди. Бир куни у анорексия касаллигига дучор бўлиб қолди. Ҳаттоки 24 ёшида унинг вазни 38 кг бўлиб қолган эди.

Унинг бу ҳолатини кўрган ота-онаси зудлик билан шифокорга мурожаат қилишди. Шифокорлар унга қандай тўғри овқатланиш кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилишди. Аммо бу прогноз унга ёрдам бермади.

Касаллиги сабабли у оила ҳам қура олмади. 10 йилдан буён ёлғизлик унинг ҳамроҳига айланиб борди. Ҳаётининг сўнгги йилларида Валерия Левитин модани таъқиб қилиш ва нотанишларнинг кўрсатмаларига амал қилиб, қандай хато қилганини тушуниб етди. У соғлом турмуш тарзини тарғиб қила бошлади. Аммо бу энди жуда кеч эди. Қизнинг танаси касалликларга бардош бера олмади. Валерия 2013 йил 1 декабрда 39 ёшида вафот этди. Аёлнинг вазни атиги 25 кг ни ташкил этарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг озғин аёл 39 ёшида вафот этди