07:00 / 24.11.2019
2 494

БАА араб давлатларига фазони биргаликда забт этишни таклиф қилди

БАА араб давлатларига фазони биргаликда забт этишни таклиф қилди
Араб давлатлари фазони биргарликда ўзлаштириши учун умумараб фазо агентлигини тузиш лозим. БАА Фазо агентлиги директори Муҳаммад ал-Аҳбобий ана шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда Azon.uz.

“Араб давлатларининг ҳамкорлиги фазони ўзлаштириш бўйича, хусусан, БААнинг 2030 йилгача мўлжалланган миллий фазо стратегиясидан тортиб “Марсга миссия” лойиҳасига бўлган одимларда муваффақиятга эришишда муҳим аҳамиятга эга”, – деди у Dubai Airshow халқаро авиасалонидаги чиқишида.

Унинг таъкидлашича, БААнинг фазо соҳасидаги ҳар қандай ташаббуси бутун араб дунёси учун ташаббус ҳисобланади. Аҳбобий мисол тариқасида фазо бўйича Европа Африка қитъаларидаги ҳамкорликни келтирди.

“Фазо бўйича ҳар қандай илмий лойиҳани бошқа давлатлар билан ҳамкорликсиз амалга ошириб бўлмайди. Умид қиламанки, кун келиб биз араб фазо агентлигига эга бўламиз”, – деди Муҳаммад ал-Аҳбобий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА араб давлатларига фазони биргаликда забт этишни таклиф қилди