17:30 / 25.11.2019
2 758

Конгода самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди (фото, видео)

Конгода самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди (фото, видео)
Фото: Twitter / @ChinaDaily
Конго демократик республикасида икки моторли самолётнинг ҳалокати оқибатида қурбон бўлганларнинг сони 29 тага етди. 16 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб Дарё хабар берди.
Тахминларга кўра самолёт ҳалокатга техник носозликлар туфайли учраган.

Busy Bee авиакомпаниясининг самолёти 24 ноябрь куни ҳавога кўтарилганидан уч дақиқа ўтгач, кутилмаганда қулаб тушган. У Гома мавзесидаги уйлар устига қулаган. Ҳаво кемаси бортида жами 19 нафар одам: 17 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг икки нафар аъзоси бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг сони самолётдаги йўловчилардан кўплиги самолётнинг турар жой биноларига қулагани билан изоҳланмоқда. Тўртта уйда яшовчи фуқаролардан фақат икки нафар одамгина самолёт портлашидан аввал қочиб қолишга улгурган.

Фото: Twitter / @ChinaDaily

Фото: Twitter / @ChinaDaily

Фото: Twitter / @ChinaDaily

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конгода самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди (фото, видео)