09:48 / 28.11.2019
2 327

Трамп Ҳонгконгда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳақидаги қонунни имзолади

Трамп Ҳонгконгда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳақидаги қонунни имзолади
Фото: Joe Raedle/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп конгресснинг икки палатаси томонидан қабул қилинган “Ҳонгконгда инсон ҳуқуқларини ва демократияни ҳимоялаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Бундан ташқари, Трамп Ҳонгконгга муайян турдаги полиция анжомларини етказишни тақиқловчи ҳужжатни имзолаган.

Таъкидланишича, АҚШ президенти ушбу икки ҳужжатни “президент Си (Цзиньпин), Хитой ва Ҳонгконг халқига ҳурмат юзасидан” имзолаган. АҚШ ҳукумати Хитой ва Ҳонгконг “зиддиятларни тинчлик йўли билан ҳал қилишлари” ва “барча учун узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликка эришишлари”га умид билдирган.

Қонун Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари бузилишларига алоқадор шхсларга қарши санкциялар киритишни ва Ҳонгконгнинг мухторияти даражасига боғлиқ ҳолда савдо келишувларининг ҳар йил қайта қўриб чиқилишини назарда тутади.

Аввалроқ Хитой ушбу қонун лойиҳасига норозилик билдириб, буни Хитойнинг ички ишларига аралашув деб атаганди.

Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Ҳонгконгда бир неча ойдан бери маъмурият раҳбарияти сиёсатига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ҳонгконгда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳақидаги қонунни имзолади