08:35 / 29.11.2019
2 130

Еврокомиссиянинг янги таркиби тасдиқланди

Еврокомиссиянинг янги таркиби тасдиқланди
Европарламент депутатлари Еврокомиссиянинг Урсула фон дер Ляйен раҳбарлигидаги янги таркибини тасдиқлади.
Овоз бериш жараёни Страсбургдаги ялпи мажлисда ўтказилди.

Комиссия аъзолигига таклиф қилинган комиссарларни ёқлаб 461 депутат овоз берган, 157 нафари қарши, 89 депутат бетараф бўлган.
Овоз беришда жами 707 нафар депутат қатнашган.

Шу тариқа янги Еврокомиссия 1 декабрдан фаолиятга киришади, дейилади “Независимая” нашри маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Еврокомиссиянинг янги таркиби тасдиқланди