09:18 / 29.11.2019
3 320

Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди

Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди
Фото: AFP via Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Трамп ҳарбийлар билан мулоқот қилиб, улар билан суратга тушган.



Шунингдек, АҚШ президенти ташриф давомида афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан учрашган. Трампнинг таъкидлашича, у “Толибон” билан музокараларни қайта бошламоқчи, чунки толиблар “келишув тузишни” исташмоқда.


Трампнинг Афғонистонга ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.

Оқ уй эгасига сафари вақтида рафиқаси Мелания, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен ва АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ҳамроҳлик қилган.

Бу Трампнинг Афғонистонга илк ташрифи ҳисобланади. АҚШ президенти Афғонистонга америкалик ҳарбийларни АҚШда 28 ноябрда нишонланувчи Шукроналик куни билан табриклагани келган.

Таъкидланишича, бу ташриф Трампнинг жанговар ҳаракатлар бораётган давлатга иккинчи ташрифи саналади: Оқ уй эгаси 2018 йил декабрда ҳам Ироққа кутилмаган ташриф амалга оширганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди