11:00 / 29 ноября 2019
1 537

Германия канцлери Ангела Меркель саҳнага чиқиш вақтида йиқилиб тушди (видео)

Германия канцлери Ангела Меркель саҳнага чиқиш вақтида йиқилиб тушди (видео)
Германия канцлери Ангела Меркель кўп томонлама савдо ҳамкорлиги ва рақамли хавсизлик масалаларига бағишланган Берлин конференцияси вақтида саҳнага чиқаётган пайти қоқилиб кетди. Ушбу ҳодиса видеосини Британия таблоиди Daily Mail YouTube’даги каналига жойлаштирган.

Ҳодисадан кейин анчайин ҳозиржавоб сиёсатчи бўлган Меркель зинапояни кўрмай қолгани ва келаси сафар албатта ундан фойдаланишини билдирган.

Канцлер ўз нутқи давомида немис саноати ва савдо палаталарининг вакилларига мурожаат қилган. Меркель Бутунжаҳон савдо ташкилоти меъёрларига ўзгартириш киритиш зарурлигини таъкидлаган.

Аввал Меркелнинг сафдоши бўлган бошқа бир сиёсатчи, Иқтисодиёт ва энергетика вазири Петер Альтмайер Дортмундда ўтган рақамли технологиялар очиқ конференциясида саҳнадан йиқилиб шифохонага ётқизилганди.
[media=https://youtu.be/K1i_LegHBJo]
Июль ойида Ангела Меркель Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашув вақтида учинчи марта қалтироқ тутгани маълум бўлган. Шунингдек, бу каби қалтироқлар Украина президенти Владимир Зеленский ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувда ҳам кузатилган. Меркель соғлиғидаги муаммолар сабаб Дания бош вазири билан учрашув вақтида икки давлат мадҳияларини ўтириб тинглаган, Ҳиндистонга сафари вақтида ҳам шундай вазият содир бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)