15:17 / 29.11.2019
2 844

Лондон метрополитенида нега йўловчи пичоқлаб кетилган?

Лондон метрополитенида нега йўловчи пичоқлаб кетилган?
Лондон метрополитени ўзининг гавжумлиги ҳамда туристлар учун ажойиб жой эканлиги билан дунёга машҳурдир. Шу йилнинг 24 сентябрь куни айнан шу одамлар оқими кўп ҳисобланган манзилда қотиллик рўй берган. Воқеа содир бўлган куни соат 16:00 лар атрофида Лондон ғарбидаги Хиллингдон бекатида бир одам пичоқлаб кетилган. Воқеа юқорида номи қайд этилган бекатда йўловчилар кўз ўнгида содир бўлгани айтилмоқда.

Қотилликнинг келиб чиқишига бир нечта эркак йўловчиларнинг жанжаллашиб кетиши сабаб бўлган. Жабрланувчини қутқариш учун келган тез ёрдам хизмати ходимлари унинг ўша заҳоти ўлганини тасдиқлашган.

Шаҳар полицияси ўз баёнотида шундай маълумот берган: « ...Бу жуда ҳам даҳшатли қотиллик. Бундай ҳолатлар Лондон метрополитени бекатларида ҳар доим ҳам содир бўлавермайди. Ушбу ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун қўлдан келган чораларни кўрамиз. Бу каби қотилликлар бўлиши шаҳарга келувчи меҳмонларнинг ҳам ташрифини камайтириб юбориши мумкин».

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қадрли муштарийларимиз, агарда шаҳримиздаги метро бекатларида назоратчилар текшируви бироз вақтингизни олса, сира ҳам қаршилик кўрсатманг. Зеро бундай текширувлар ўзимизнинг хавфсизлигимиз учун жуда ҳам муҳимдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон метрополитенида нега йўловчи пичоқлаб кетилган?