
Фото: Reuters
Венгрияда полиция ходимлари Сербия чегарасида иккита туннелни аниқлашди. Ноқонуний мухожирлар ушбу туннеллардан Сербиядан Венгрияга ўтиш учун фойдаланишган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, туннеллардан бирининг узунлиги 34 метрни, иккинчиси 22 метрни ташкил қилади.
Полиция маълумотларига кўра, иккала объект ҳам қўлости воситалари ёрдамида қазилган. Айни вақтда туннеллар махсус техника ёрдамида кўмиб ташланган. Шунингдек, туннеллардан фойдаланмоқчи бўлган 44 киши қўлга олинган.
Венгрия 2015 йилда Европадаги миграция инқирозининг авж палласида Европа Иттифоқининг ўз ҳудудига Яқин Шарқ ва Африкадан мигрантларни қўйишни тўхтатган биринчи давлати бўлган. Бу эса Европа Иттифоқи давлатларига ноқонуний миграциянинг назоратсиз оқимлари тўхташига ёрдам берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар