10:10 / 02.12.2019
2 564

АҚШда бир йил айнимайдиган олма нави тақдим қилинди

АҚШда бир йил айнимайдиган олма нави тақдим қилинди
АҚШда, селекционерларнинг таъкидлашича, музлатгичда истеъмол хусусиятларини йўқотмаган ҳолда бир йил сақлаш мумкин бўлган янги олма нави сотувда пайдо бўлди.

“Би-би-си” нашрининг хабар беришича, Cosmic Crisp (Космик қарсилловчи) номли янги олма навини олиш устида 20 йилга яқин иш олиб борилган. У Honeycrisp ва Enterprise олма навларини чатиштириш йўли билан олинган. Уни илк бор Вашингтон штати университетида 1997 йилда ўстиришга муваффақ бўлинган.

Ушбу штат фермерлари 10 йил ичида ушбу олмани етиштиришга эксклюзив ҳуқуқни олишган.
Таъкидланишича, янги қарсилдоқ олма сувли бўлиб, ширин аралаш нордон таъмга эга.

Бироқ асосийси, олманинг эти жуда секин жигарранглашади, ўзининг хусусиятларини музлатгичда 10-12 ойгача сақлайди.
Олма АҚШда банандан кейин энг кўп истеъмол қилинувчи мева ҳисобланади. Вашингтон штати эса мамлакатда олма етиштириш бўйича етакчи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда бир йил айнимайдиган олма нави тақдим қилинди