23:57 / 02.12.2019
4 090

Японияда ишсизларга бир шарт билан ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Нима учун?

Японияда ишсизларга бир шарт билан ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Нима учун?
Япониянинг Plasma Inc. Компанияси ўзига хос ижтимоий экспериментга қўл урди. Унга кўра, мамлакатдаги ишсизларга ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Фақат бир шарт билан. Яъни пулни оладиганлар ўз уйларини туну кун видеотасвирга туширишларига розилик беришлари керак бўлади. Шундай қилиб, компания роботлаштириш натижасида ишидан айрилганларни қўллаб-қувватламоқчи, деб ёзади Халқ сўзи нашри.

Турли прогнозларга кўра, автоматлаштириш ва рақамлашув одамларни кўплаб иш ўринларидан айирмоқда. Ишсиз қолганлар эса яшаши керак. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим тадқиқотчилар кафолатланган базавий даромадни таклиф этишяпти. Япония эса бу борада янада илгари кетиб, ишсизлар ўз шахсий ҳаётини сотиш эвазига пул ишлашга тайёрми ёки йўқлигини аниқлашга киришди.

Ушбу ғояни текшириб кўриш мақсадида Plasma Inc. доимий даромадга эга бўлмаган инсонларга уйларида ҳар куни 24 соат видеога тушириш ишларини олиб бориш эвазига ойига 1830 доллар таклиф этяпти. Бу Японияда ишсизларга бериладиган маошдан икки баробар кўпдир. Камералар ванна ва ҳожатхонадан ташқари барча жойларга ўрнатилади.

Лойиҳа раҳбарлари ёзувлар интернетда шахсни аниқлаш тизимида ҳимояланганини тасдиқлашмоқда. Қолаверса, мазкур видеотасвирлар ҳозирча омма эътиборига ҳавола этилмайди. Ҳозирча Plasma Inc. бундай материалларни қандай қилиб сотиш мумкинлиги устида бош қотиряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда ишсизларга бир шарт билан ойига 1830 АҚШ доллари тўланади. Нима учун?