Дунёдаги энг ёш миллиардерлар кимлар?

  • 07 декабрь 2019, 23:33
  • 1 358
  • Дунё
  • Дунёдаги энг ёш миллиардерлар кимлар?
    1. Александра Андресен
    Ёши: 22
    Маблағи: 1.4 миллиард доллар
    1996 йилда туғилган Александра Андресен дунёдаги энг ёш миллиардер бўлиб, у норвегиялик Жоҳан Ҳ. Андресеннинг қизи. У Ферд номли Норвегия сармоявий компаниясининг бошлиғи, Шимолий фонд биржасининг фаол инвесторларидан бири ва бир қанча хусусий сармояларга эга.


    2. Катарина Андресен
    Ёши: 23
    Маблағи: 1.4 миллиард доллар
    Катарина Андресен дунёнинг иккинчи энг ёш миллиардеридир, чунки унинг синглиси Александра ундан кичикроқ эди. Андресен, шунингдек, Ферд эгалик ҳуқуқининг 42,2 фоиз улушини мерос қилиб олди.


    3. Густав Магнар Уитзой
    Ёши: 26
    Маблағи: 3 миллиард доллар
    Густав Магнар Уитзой дунёдаги йирик лосось (балиқ) ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган SalMar ASA нинг деярли ярмига эгалик қилади. SalMar Норвегияда лосось фермер хўжалигини саноатлаштиришга бошчилик қилди. Унга ушбу улуш 2013 йилда отаси Густав Магнар томонидан берилган бўлиб, у компанияни 1991 йилда ташкил қилган.


    4. Эван Шпигел
    Ёши: 28
    Маблағи: 2.2 миллиард доллар
    Эван Шпигел Снапчатнинг дўстлари ўртасида вақтинчалик фотосуратларни узатувчи фото-хабарлар хизмати билан шуғулланадиган Снап Инc. компаниясининг асосчиларидан бири ва бош директоридир.


    5. Лудвиг Тёдор Браун
    Ёши: 28
    Маблағи: 1 миллиард доллар
    Лудвиг Тёдор Браун тиббиёт асбоблари компаниясининг 10 фоизига эгалик қилади. Браун Melsungen AG нинг бошлиғи бўлиб, у доривор ўсимликларни сотадиган кичик дорихона сифатида 1839 йилда ташкил этилган ва ҳозирда тиббиёт воситаларининг асосий фирмаси ҳисобланади. Унинг отаси 1977 йилда компаниянинг тизмаларини ўз қўлига олди.

    » » Дунёдаги энг ёш миллиардерлар кимлар?