20:00 / 07.12.2019
3 330

2019 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рўйхати маълум бўлди

2019 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рўйхати маълум бўлди
Euromonitor International компанияси мутахассислари ҳар йили сайёҳлар орасида энг машҳур бўлган шаҳарлар илк юзталик рўйхатини тузади. Бу йилги рейтинг ҳам компания сайтида эълон қилинди.

Дастлабки ўринни Гонконг эгаллаган. Йил охирига бориб бу жойга ташриф буюрганлар сони 26.7 миллионга етиши кутилмоқда.

Кейинги ўринларда Тайланд пойтахти Бангкок (25.8 миллион) ҳамда Хитой таркибидаги алоҳида бошқарувдаги ҳудуд Макао (20.6 миллион) эгаллаган. Шунингдек, биринчи бешликни Сингапур (19.7 миллион) ва Лондон (19.5 миллион) якунлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилгига қараганда 4.2 %га ошган. 2019 йил давомида жами 1.5 млрд маротаба саёҳатлар амалга оширилган. Шунингдек, бу саёҳатларнинг 47 %и илк 100 таликдаги шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрда Mastercard халқаро тўловлар тизимининг маълумотларига асосан Осиё-тинч океани минтақасининг энг кўп сайёҳдар ташриф буюрган шаҳарлар рўйхати маълум қилинган эди. Унда Бангкок биринчи поғонада эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рўйхати маълум бўлди