23:46 / 09.12.2019
2 763

Туркияда меҳмонхоналарда турганлик учун солиқ жорий қилинди

Туркияда меҳмонхоналарда турганлик учун солиқ жорий қилинди
Фото: 7 юлдузли Maran Palace меҳмонхонаси
Туркияда 2020 йилдан бошлаб сайёҳлар меҳмонхонада турганлик учун 2 фоизлик солиқ тўлайдиган бўлдилар. Бундай меъёр Туркия президенти томонидан имзоланган қонунда кўзда тутилган.

Diken порталининг маълум қилишича, қонун кучга киргандан кейин биринчи босқичда, яъни 2020 йил апрелидан йил охиригача 1 фоизлик солиқ ундирилади. Меҳмонхоналар бу солиқни мижозларнинг ҳисобларида қолган солиқлар қаторида акс эттиришлари керак бўлади.

Ушбу солиқни яшаш учун жой тақдим қиладиган барча объектлар, жумладан меҳмонхоналар, мотеллар, апартаментлар, меҳмонхона уйлари ва кемпинглар ундиришлари керак бўлади. Шунингдек, қонун меҳмонхонадаги объектлар: кўнгилочар боғлар, аквабоғлар, ресторанлар ва шу кабиларга тааллуқли бўлади.

Солиқдан талабалар ётоқхоналари, ўқувчилар учун пансионлар ва дам олиш уйлари озод қилинади. Шунингдек, ушбу солиқ хорижий ваколатхоналар дипломатлари, дипломатик мақомга эга бошқа шахслар, Анқара билан солиқдан озод қилиш ҳақидаги келишувга эга халқаро ташкилотлар ходимларидан ундирилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда меҳмонхоналарда турганлик учун солиқ жорий қилинди