Бортида 38 киши бўлган ҳарбий самолёт Антарктидага кетаётган пайтда ғойиб бўлди, дея хабар беради Чили ҳаво кучлари. Йўқолганлар орасида 17 экипаж аъзоси ва 21 йўловчи бор эди.
Улар Антарктидадаги Қирол Жорж оролидаги ҳарбий базани логистика билан таъминлаш учун бу парвозни режалаштиришган эди. Ҳозирда қидирув-қутқарув миссияси олиб борилмоқда.
Ҳаво кучлари генерали Эдуардо Мосқуэиранинг фикрига кўра, самолёт ҳеч қандай қутқарув сигналини ёқмаган. Ушбу самолётни бошқарган
учувчи катта тажрибага эга бўлган ва самолётни сувга қўндирган бўлиши мумкин.
Маълумотларга қараганда парвоз пайтида ҳаво ҳам яхши бўлгани ва бу воқеага ҳавонинг таъсири йўқлиги исботланган.
Ҳаво кучлари генерали Франциско Торрес самолёт Антарктидадаги ҳарбий базага етиб келмаганидан сўнг “дарҳол” қидирув ишлари бошланганини айтди.
Қидирув ишларида саккизта самолёт ва тўртта кема бириктирилган. Президент Себастян Пинера ўзининг интернет саҳифасида «йўқотишлардан қўрққанини» айтди.
У ички ишлар вазири Гонсало Блумел ва мудофаа вазири Алберто Эспина билан биргаликда қидирувни кузатиш учун Керриллос авиабазасига ташриф буюрди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар