Трампни “Россияни буюк қилишда” айблашди

  • 12 декабрь 2019, 11:16
  • 1 281
  • Дунё
  • Трампни “Россияни буюк қилишда” айблашди
    Фото: The New York Times
    АҚШ президенти лавозимига номзод, сенатор Эми Клобушар АҚШ президенти Дональд Трампни унинг “Американи яна буюк қиламиз” шиорига сўз ўйини қилиб, “Россияни буюк қилишда” айблади.

    Мен унинг Путин билан қучоқлашиши Американи буюк қилишини эшитишни истардим. Бироқ бу Американи буюк қилмаяпти. Бу Россияни буюк қилмоқда”, деб айтган сенатор Вашингтонда халқаро муносабатлар кенгашидаги нутқида.

    Клобушарнинг айтишича, Трамп Суриядаги иттифоқдош курдларни мусибатда қолдирмаслиги керак. Сенатор шунингдек Трамп НАТОга аъзо давлатларнинг баъзи етакчилари унинг устидан ҳазил қилишгани маълум бўлгандан кейин аразлаб НАТО саммитидан кетиб қолганини кулгу остига олган.

    Одамлар сен ҳақингда ҳазил қилишгани учунгина кетиб қолиш керак эмас. Бутун дунёдан кетиб бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтган сенатор.

    Клобушар агар президент этиб сайланса, ўз олдига қўядиган устувор вазифалар орасида “АҚШнинг дунёдаги етакчилигини тиклаш”, Трамп чиқиб кетган халқаро келишувларга яна қўшилиш, иттифоқдошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўлишини айтган.

    Жорий ҳафтада Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашгани учун танқид қилинмоқда. Нуфузли конгрессменлардан бири Адам Шифф ушбу учрашувни “Россия ташвиқоти ғалабаси” деб атаган, сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер эса учрашувни унга журналистлар қўйилмагани учун “махфий” деб атаган.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трампни “Россияни буюк қилишда” айблашди