Борис Жонсон / Фото: REUTERS
Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси сайлов натижаларига кўра парламентда кўпчилик ўринни қўлга кирита олди. Бундан сайлов участкаларидан чиқиш чоғида ўтказилган сўровлар натижалари дарак бермоқда.
Sky News телеканали томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, консерваторлар 368 ўринни қўлга киритди, Жереми Корбиннинг Лейбористлар партияси - 191 ўринга эга бўлди. Шотландия миллий партияси 55 ўрин, «Либерал-демократлар» 13 ўринни қўлга киритди. «Яшиллар»да битта ўрин, қолган 22 ўрин эса сайловда қатнашган бошқа партиялар ўртасида тақсимланади.
Кўпчилик ўринни олиш учун консерваторлар Британия парламентининг 650 ўринли қуйи палатасида камида 326 ўринга эга бўлишлари керак эди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Амалдаги бош вазир Борис Жонсон уларни ўтказиш тарафдори эди, у 31 октябрь куни Буюк Британия Европа иттифоқини тарк этиши лозимлигини талаб қилган, бироқ томонлар «ажралиш» тартиби ва келгуси муносабатлар тўғрисида келишувга эриша олмаган. Ўз навбатида, Британия парламенти Брюссел билан битимсиз ЕИдан чиқиб кетишга қарши чиқди ва Жонсонга Brexit’ни кечиктириш мажбуриятини юклади. Энди Brexit 2020 йил 31 январга режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди