11:50 / 14.12.2019
3 428

Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди

Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди
Фото: The Washington Post
Археологлар Индонезиянинг Сулавеси оролида ғайритабиий мавжудотлар акс этган тарихдаги биринчи тасвирни топди. Расмлар ғор деворларига қизил ранг билан тахминан 40 минг йил аввал чизилган. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Дастлабки одамлар чўчқаларни, шохли ҳайвонларни, шунингдек, одамсимон мавжудотларнинг шаклларини чизган. Йирик ҳайвонлар фақат Сулавесида яшайдиган буйволлар ва аноалар ҳисобланади.

Саҳна аноа овини акс эттиради, бироқ одамларда ҳайвонларнинг хусусиятлари мавжуд: шаклларнинг бирида дум мавжуд бўлса, бошқасининг боши қушни эслатади. Олимларнинг фикрича, улар афсонавий мавжудотлар бўлиши мумкин. Тасвирларнинг ёшини аниқлаш ишлари натижаларига кўра, бу расмларнинг ёши Европа ғорларидаги тасвирларнинг ёшидан минг йилга катта.

Франция ва Испанияда қадимий рассомлар ҳайвонлар тасвирларини ёғоч кўмири ёрдамида чизган. Ранглар таркибидаги углерод радиоуглерод усули ёрдамида расмларнинг ёшини аниқлашга имкон берган. Бироқ Сулавесида топилган қизил рангда органик модда мавжуд эмас, шунинг учун тадқиқотчилар расм устида юзага келган минерал қолдиқлар ёшини аниқлади. Натижалар тасвирларнинг ёши 35—44 минг йилга тенг эканлигини кўрсатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихда биринчи марта ғайритабиий мавжудотларнинг тасвири топилди