22:04 / 14.12.2019
4 428

Месут Ўзил Шарқий Туркистондаги зулмни тўхтатишга чақирди

Месут Ўзил Шарқий Туркистондаги зулмни тўхтатишга чақирди
Таниқли футболчи Месут Ўзил Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон (Шинжон)даги сиёсатини танқид остида олиб, у ердаги мусулмонлар зулм кўраётганини ва бунга жим турмаслик кераклигини айтди.

“Қуръонлар ёқиляпти, масжидлар ёпиляпти, мадрасалар тақиқланяпти, уламолар бирма-бир ўлдириляпти. Ака-укалар мажбуран лагерларга жўнатиляпти, уларнинг ўрнига хитой эркаклари оилаларга жойлаштириляпти. Аёллар хитой эркакларига мажбурлаб турмушга бериляпти”, – дея ёзди футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Унинг таъкидлашича, “шунга қарамай, уммати Муҳаммад жим, овози чиқмаяпти. Мусулмонларни ҳеч ким ҳимоя қилмаяпти. Билмайдиларки, зулмга розилик ҳам зулмдир”.

“Ҳазрат Али қандай яхши айтган эдилар: “Зулмга тўсқинлик қила олмасангиз, у ҳақда ҳаммага хабар беринг!” Ҳатто Ғарб оммавий ахборот воситаларида ва давлатларида бу ҳодисалар неча ойлардан бери, неча ҳафталардан бери кун тартибида, мусулмон давлатлар ва оммавий ахборот воситалари қаерда?” – дея савол берди Месул Ўзил. У сўзларини шундай якунлади:

“Билмайдиларми, йиллар ўтиб у ердаги қардошларимизнинг бу аччиқ кунлар ҳақида ёдга оладигани золимларнинг исканжаларини эмас, биз мусулмон қардошларининг сассизлиги бўлади. Ё Раббим, Шарқий Туркистондаги қардошларимизга ёрдам бер... Шубҳасиз, Аллоҳ тузоқ қурувчиларнинг энг хайрлисидир...”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Месут Ўзил Шарқий Туркистондаги зулмни тўхтатишга чақирди