Фото: «Fontanka.ru»
16 декабрь куни Россиянинг Ленинград вилояти Тосненский тумани Федоровское қишлоғи ҳудудида жойлашган саноат зонасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ойлик маошларини ололмаётганидан шикоят қилиб, тўполон кўтарди, деб ёзади «Fontanka.ru».
Муҳожирлар «Ижа Асталди-Иж Ичташ» турк-италян компанияси ишлаб чиқариш майдонида иш ташлаган.
Қайд этилишича, ушбу компания Москва—Петербург М11 трассасининг катта қисмини қурган. Ушбу трассадаги ҳаракатни 27 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин очиб берган.
Полициячилар 120 га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ички ишлар бўлимига олиб кетган. Улардан 40 нафарида Россияда бўлиш қоидалари бузилгани қайд этилди.
Қайд этилишича, компания 16 декабрь куни 17 миллион рубл (1780 доллар) дан ортиқроқ иш ҳақини тўлаб берган. Яна 44 миллион рубл (4600 доллар) қарз қолган, ушбу сумма эса ой охиригача тўлаб берилиши айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди