
Покистон Антитеррористик суди сешанба куни мамлакатнинг собиқ ҳарбий қўмондони Первез Мушаррафни, давлатга хиёнат қилишда ҳамда конституцияни бузишда айбдор деб топди ва ўлим жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди мамлакатнинг юқори лавозимли амалдори.
"Первез Мушарраф 6-модда Покистон Конституциясини бузганликда айбдор деб топилди" деб хабар беради мамлакат хуқуқшуноси Салмон Надим.
Мушарраф давлатга хиёнат қилиш, 2007 йили мамлакатда фавқулодда холатни эълон қилиш айби билан судда жавоб берди.
Мушарраф, 1999 йили мамлакатда тўнтариш вақтида ҳукумат тепасига келган ҳамда 2008 йилга қадар давлатни бошқарган, Покистон ташқарисида яшайди. У дарҳол изоҳ бериш учун мавжуд бўлмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар