10:30 / 19.12.2019
3 856

Дунё бўйича нечта одам сигарета чекади?

Дунё бўйича нечта одам сигарета чекади?
Фото: «Emaze.com»
Дунё бўйича илк бор тамакига қарам эркаклар сони камаймоқда. Бу ҳақда 19 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот томонидан чоп этилган маърузага кўра, дунё бўйича илк бор эркаклар орасида тамаки истеъмол қилувчилар сони ўсиши тўхтади. «Regnum» 2020 йилда уларнинг сони 2 миллионга қисқаришини ёзмоқда. Бу «тамаки эпидемиясида кучли ўзгариш»дан далолат.

ЖССТ экспертларининг фикрига кўра, эркаклар орасида чекувчилар сони пасайишига соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва чекишнинг зарарини тушунтиришга қаратилган турли акциялар сабаб бўлган. Албатта, бу борада давлат сиёсати ҳам катта аҳамиятга эга.

— Эркаклар орасида чкувчилар сони пасайишини биринчи марта кўриб турибмиз. Бунга тамаки саноатига нисбатан ҳукуматнинг қатъий чора-тадбирлари сабаб бўлган бўлиши мумкин, — дея таъкидлайди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

2020 йилда тамаки истеъмол қилувчи эркаклар сони дунё бўйича 1 млрд 91 млн.гача, 2025 йилга келиб эса 1 млрд 87 млн.гача пайиши кутилмоқда. 2018 йилда дунё бўйича 1 млрд 337 млн киши сигарета чеккан. ЖССТнинг фикрича, чекиш туфайли йилига 8 млн киши ҳаётдан кўз юммоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйича нечта одам сигарета чекади?