Карелияда Mercedes Gelandewagen вертолётдан ташлаб юборилди (видео)

  • 20 декабрь 2019, 22:53
  • 1 643
  • Дунё
  • Карелияда Mercedes Gelandewagen вертолётдан ташлаб юборилди (видео)
    Фото: rg.ru
    Карелияда ноодатий ҳодиса юз берди: вертолётдан Mercedes Gelandewagen автомобили ташлаб юборилди. Ушбу ҳодиса видеода қайд қилиниб, у интернетда жойлаштирилган.

    Аниқланишича, москвалик 2 эркак машинани вертолётдан ташлаб юборишга баҳс бойлаган. Буни шаҳарда қилишнинг иложи бўлмагани сабабли, улар ўрмон томонларга чиқишган. Эркаклар Петрозаводск аэропортида вертолёт ижарага олиб, унга Gelandewagen’ни тросда осишган ва 300 метр баландликдан ташлаб юборишган.

    Таъкидланишича, “абжағи чиққан” машина темир-терсакка жўнатилган.

    » » Карелияда Mercedes Gelandewagen вертолётдан ташлаб юборилди (видео)