Британияда Brexit бўйича келишув маъқулланди

  • 21 декабрь 2019, 06:00
  • 442
  • Дунё
  • Британияда Brexit бўйича келишув маъқулланди
    Фото: House of Commons/AP
    20 декабрда Британия қуйи палатаси депутатлари бош вазир Борис Жонсон тахмин қилганидек, қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши қонун лойиҳасини маъқуллашди.

    Келишувга 358 депутат овоз берган, 234 депутат эса қарши чиққан. Энди қонун лойиҳаси лордлар палатасига маъқуллаш учун берилади, ундан кейин ҳужжатни қиролича Елизавета II имзолаши керак.

    Жонсоннинг тахминича, бу 2020 йил январининг биринчи ўн кунлигидан кеч юз бермаслиги керак. Агар шундай бўлса, Британия Европа Иттифоқини 31 январда тарк этади. Сўнгра бир йиллик ўтиш даври амал қилиб, унда томонлар савдо ва бошқа соҳалар бўйича келишув тузишлари керак бўлади.

    Британия парламенти анчадан бери “Брекзит”ни маъқулловчи қонун лойиҳасини қабул қила олмаётганди. Унга мухолифат қарши чиқаётганди. Вазиятни Жонсон етакчилик қилувчи Консерваторлар партияси муддатдан аввал сайловларда ғалаба қилгандан кейин ўзгартиришга муваффақ бўлинган.

    » » Британияда Brexit бўйича келишув маъқулланди