21:08 / 21.12.2019
2 721

Дональд Трамп космик қўшин тузилишини расман маълум қилди

Дональд Трамп космик қўшин тузилишини расман маълум қилди
Кадр: CNN
Президент Дональд Трамп АҚШ космик қўшин тузилишини расман маълум қилди. Бу ҳақда у мудофаа бюджетини имзолаш маросимида маълум қилди, деб хабар беради Daryo нашри.
Оқ уйдаги амалдорларнинг фикрларига кўра мазкур қарор тарихий қадам ҳисобланади.

АҚШ Космик кучлари — 1947 йилдан буён мавжуд бўлган янги ҳарбий тузилма ҳисобланади. Ҳозирда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қарашли космик қўмондонлигига раҳбарлик қилаётган генерал Жон Реймонднинг фикрича, янги кучларга 16 минг одам жалб этилиб, охирида 5—6 мингга яқин одам лавозимга тайинланди. Таъкидланишича, АҚШ ҳарбийлари ихтиёрий равишда янги тузилмага ўтишлари мумкин.

Космик кучларни яратиш учун ажратиладиган маблағ 40 миллион долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп космик қўшин тузилишини расман маълум қилди