
Твиттер ижтимоий тармоғи маъмурияти Саудия Арабистонида очилган 88 минг аккаунтни ёпишга қарор қилди. Тармоқ баёнотида айтилишича, бу аккаунтлардан камида 6 мингтаси Саудия Арабистони ҳукумати тарғиботи билан шуғулланган ва унинг раҳбатлари ҳақида ижобий маълумотларни тарқатган.
Бу аккаунтлар орқали нотўғри маълумот ва рекламаларни ўз ичига олган электрон мактублар жўнатилгани аниқланган.
Тарғибот ишларини Саудия Арабистонидаги Smaat номли ижтимоий медиа ва маркетинг компанияси олиб борган. Маълум бўлишича, ушбу компания давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритиш билан ҳам шуғулланади. Компания ва унинг раҳбарларининг Твиттердан фойдаланиши тақиқлаб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар