date
views 3 448

“Сассиз ҳайқириш”

“Сассиз ҳайқириш”
Туркиянинг турли шаҳарларида Хитойнинг Шарқий Туркистондаги сиёсатига ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Ноҳукумат ташкилотлар ташаббуси билан “Сассиз ҳайқириш” номи остида ўтказилган намойишлар жума намозидан кейин бошланди. Шарқий Туркистон байроғини кўтарган минглаб намойишчилар уйғурлар билан бирдам эканликларини изҳор қилди.

Туркиядаги уйғурларнинг айтишича, Шарқий Туркистонда тахминан 1300 та концлагер очилган бўлиб, уларга “касбий таълим маркази” номи берилган. Бу лагерларда ассимиляция ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.
БМТ маълумотига кўра, Хитойдаги лагерларда 1-2 миллион атрофида уйғурлар ва бошқа мусулмон халқлар вакиллари сақланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Сассиз ҳайқириш”