07:00 / 23.12.2019
2 907

Сомалида чигирткалар галаси экинларни еб битирмоқда

Сомалида чигирткалар галаси экинларни еб битирмоқда
Шанба куни Сомалидаги фермерлар ўз экинларини чигирткалар “босқини”дан ҳимоя қилишда ёрдам беришларини сўраб мамлакат ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилдилар. Бу ҳақда Таржимон.уз хабар бермоқда.

«Чигирткалар бизнинг ўтлоқларимизни аллақачон еб битришган. Шунинг учун биз ҳеч бўлмаса тарвуз ва ловия эккан ҳудудимизни асраб қолиш учун курашмоқдамиз. Аммо, биз уларни ҳимоя қила олмаяпмиз ва Сомали ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятни бизга ёрдам беришга чақирамиз”, деди Дусамареб шаҳридаги фермер Жамад Муҳаммад.

Яна бир Сомалилик фермер Жирош Қорҳере учун бу йилги ҳосилдан умид қолмади. Унинг барча ҳосилини ҳашаротлар еб тугатди.

Чигирткалар бутун ҳудудни вайрон қилди ва ҳозир сиз кўриб турганингиздек, бизнинг ўсимликларимизни ейиш учун фермамизга етиб келишди. Энди ҳаммаси тамом. Бизда болаларимизни боқиш учун ҳеч нарса қолмади ва ҳатто бозордан овқат сотиб олишга ҳам қодир эмасмиз» деди Қороре.

Сомали ва қўшни Эфиопияда ҳашаротлар 70 минг гектар ер майдонини вайрон қилди. Бу сўнгги 70 йил ичидаги энг ёмон чигиртка “босқини” бўлиб, ҳар икки мамлакатда озиқ-овқат таъминоти хавф остида қолмоқда, дея хабар беради Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сомалида чигирткалар галаси экинларни еб битирмоқда