date
views 4 147

Мусулмон давлатлар Хитой маҳсулотларини бойкот қилишга чақирилмоқда

Мусулмон давлатлар Хитой маҳсулотларини бойкот қилишга чақирилмоқда
Мусулмон мамлакатлар Хитой маҳсулотларига бойкот эълон қилиши керак. Малайзиялик нуфузли ислом ҳуқуқшуноси Моҳд Асри бин Зайнулобидин ана шундай чақириқ билан чиқди, дея хабар бермоқда Azon.uz нашри.
Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, Хитойнинг Шарқий Туркистон (Шинжон) ҳудудида камида бир миллион уйғур ҳибсда ушлаб турилибди.

Моҳд Асри бин Зайнулобидин уйғур халқига нисбатан зўравонликлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига қарши Пекинга кўпроқ иқтисодий ва дипломатик тазйиқ ўтказилиши кераклигини айтмоқда.

«Ҳамкор мусулмон давлатларнинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми бир неча триллион доллардан ошади. Биз мусулмон давлатлар билан бу масалани юқори даражада ҳал қилишни ўртага қўйишимиз ва уламолар кенгаши ҳам бирор нарса дейиши керак. Улар ака-ука, опа-сингилларимиз-ку, ахир», – дейди ҳуқуқшунос.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмон давлатлар Хитой маҳсулотларини бойкот қилишга чақирилмоқда