date
views 3 799

Япониядаги викторинада наҳор оши ва бешик сумаги ҳақида савол берилди (фото, видео)

Япониядаги викторинада наҳор оши ва бешик сумаги ҳақида савол берилди (фото, видео)
Япониянинг TBS телеканали турли халқларнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган телевикторина ўтказиб келади. Кўрсатувнинг навбатдаги сонларидан бирида ўзбекларга хос одатлар ҳақида сўз борди.

Дастурда Токио халқаро университетининг 4-курс талабаси Абдуллоҳ Мусаев викторина қатнашчиларига навбатма-навбат учта савол берди:

1. Яқин-яқингача Тошкент метроси ичида суратга олишга нега тақиқланган эди? (Метро бекатлари фавқулодда вазиятларда бошпана сифатида қўлланиши кўзда тутилгани учун)
2. Сурати экранда кўрсатилган, ёғочдан ишланган асбоб нима? Кўплаб ўзбекистонликлар чақалоқлигида бу воситадан фойдаланишган, унинг пластмассадан ишланган варианти ҳам бор (бешик сумаги)
3. Экрандаги суратда – Ўзбекистонда эрта саҳар кузатиладиган, фақат эркаклар иштирокида ўтадиган тадбир. Улар нима учун йиғилишган? (наҳорги ош)

Япониядаги викторинада наҳор оши ва бешик сумаги ҳақида савол берилди (видео) Япониянинг TBS телеканали турли халқларнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган телевикторина ўтказиб келади. Кўрсатувнинг навбатдаги сонларидан бирида ўзбекларга хос одатлар ҳақида сўз борди.

Опубликовано KUN.UZ кундалиги Вторник, 24 декабря 2019 г.

Япон билимдонлари савол эгасидан қўшимча ёрдам олиб бўлса-да, ҳар учала саволга ҳам тўғри жавобни топа олишди.

Улар жавоб сифатида турли вариантларни айтиб кўришди. Масалан, Тошкент метросининг такрорланмас архитектурасини бошқалар кўчирмаслиги учун у ерда суратга олиш тақиқланган, деган тахминни билдирдилар.

Сумак ҳақида гап кетганда эса, сигарет, перископ, ниндзяларнинг бамбугига ўхшаш нафас оладиган восита каби вариантларни айтиб кўришди.

Наҳорги ош ҳақидаги саволда эса унда фақат эркаклар қатнашиши билимдонларни анча ўйлантирди. Улар битирув кечаси, тавба қилиш маросими ва хайрия тадбири каби тахминларни санаб ўтишди.

Маълумот учун, кўрсатувда қатнашган ўзбекистонлик йигит Абдуллоҳ – Гулистонда туғилиб ўсган. Ўқишдан бўш вақтларида япон мактабларига бориб, болаларга Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилиб беради, ўз ишланмаларини кўрсатади.

Баъзида эса уни NHK телеканалидан чақириб қолишади – баъзан кинода кичик ролларни ҳам ўйнаб туради.


Бу эса унинг яшаш хонаси:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониядаги викторинада наҳор оши ва бешик сумаги ҳақида савол берилди (фото, видео)