06:00 / 27.12.2019
2 826

Трамп Шимолий Кореядан қандай «совға» кутаётганини айтди

Трамп Шимолий Кореядан қандай «совға» кутаётганини айтди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея унга қандай «Рождество совғаси» юбормоқчилиги борасидаги фикри билан бўлишди. Аввалроқ Пхеньянда ядро масаласи бўйича музокаралар муҳим экани, йил охиригача АҚШ ва Шимолий Корея бу масалада икки томонни ҳам қондирувчи ечимни топишлари кераклиги бир неча бор айтилган.

CNN’нинг хабар беришича, Пхеньянни биринчи навбатда унга қарши киритилган санкцияларнинг бекор қилиниши қизиқтиради. Аввалроқ Шимолий Корея бу борада ҳеч қандай ривожланиш бўлмаса, АҚШга “Рождество совғаси”ни тайёрлаб қўйганини айтган. Шундан кейин АҚШнинг миллий хавфсизлик соҳасидаги амалдорлари бир неча ҳафта давомида “маълумотларни ўрганиш билан машғул бўлишган”. АҚШда гап Шимолий Корея томонидан тақиқланган ракетанинг учирилиши ҳақида бораётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

«Балки у менга ракета синови эмас, чиройли гулдон жўнатар. Мен гулдон олишим мумкин. Ундан яхши совға олишим мумкин. Сиз буни билмайсиз-ку», деб жавоб қилган Трамп журналистларнинг «Рождество совғаси» ҳақидаги саволларига жавобан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Шимолий Кореядан қандай «совға» кутаётганини айтди