Ҳиндистонлик мусулмонлар оммавий намойишларда ватанпарварлик намунасини кўрсатди

Ҳиндистон мусулмонлари муҳожирларни камситувчи исломофоб қонунга қарши норозилик митингларида ўз ватанпарварликларини намойиш этди.
Намойиш қатнашчилари қўлларида мамлакат конституцияси, байроғи ва Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Маҳатма Гандининг суратини кўтариб олган эди, дейилади Reuters хабарида.
«Бу уч рангли байроқ бизнинг фашизмга қарши курашимиз тимсолидир», – деди парламентнинг мусулмон аъзоси Асадуддин Увайси Ҳайдарободдаги митингда.
Ҳиндистонлик сиёсатшунос ва шарҳловчи Шекхар Гупта исламофоб қонунга қарши намойишларда “ўзининг мусулмонлигидан қўрқмайдиган, ватанпарварлигидан уялмайдиган янги мусулмонлар” пайдо бўлганини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 1955 йилда қабул қилинган фуқаролик ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, мусулмонлардан ташқари бошқа динларга мансуб қочқинларга фуқаролик берилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Намойиш қатнашчилари қўлларида мамлакат конституцияси, байроғи ва Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Маҳатма Гандининг суратини кўтариб олган эди, дейилади Reuters хабарида.
«Бу уч рангли байроқ бизнинг фашизмга қарши курашимиз тимсолидир», – деди парламентнинг мусулмон аъзоси Асадуддин Увайси Ҳайдарободдаги митингда.
Ҳиндистонлик сиёсатшунос ва шарҳловчи Шекхар Гупта исламофоб қонунга қарши намойишларда “ўзининг мусулмонлигидан қўрқмайдиган, ватанпарварлигидан уялмайдиган янги мусулмонлар” пайдо бўлганини ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 1955 йилда қабул қилинган фуқаролик ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, мусулмонлардан ташқари бошқа динларга мансуб қочқинларга фуқаролик берилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…