21:53 / 01.01.2020
2 834

Россия телеканаллари Путиннинг YouTube’даги янги йил мурожаатига дизлайк ва изоҳларни ўчириб қўйди

Россия телеканаллари Путиннинг YouTube’даги янги йил мурожаатига дизлайк ва изоҳларни ўчириб қўйди
«России 24» ва «Первий канал» ўзларининг YouTube-каналларида Владимир Путиннинг янги йил мурожаати остида нечта лайк ва дизлайк босилганини кўриш имкониятини чеклаб қўйди. Бунга «Дождь» эътибор қаратди.

Роликлар остида «ёқди» ва «ёқмади» тугмалари жойлашган, аммо уларнинг сони YouTube фойдаланувчиларидан яшириб қўйилган.
TJ сайтининг текширувига кўра, «Россия» телеканалининг YouTube-каналида ҳам ҳисоблагич ва изоҳ қолдириш функцияси ўчириб қўйилган.

«Первий» ва ВГТРК («Россия» ва «Россия 24») нима учун бундай қарорга келганига расман изоҳ бермади. НТВ янги йил мурожаати остидаги ҳисоблагични очиқ қолдирган ва мурожаат 4,6 мингта лайк ва 18 мингта дизлайк тўплаган. Шу билан бирга, НТВ ҳам юқоридаги каналлар каби изоҳ қолдириш функциясини ўчириб қўйган.

Мурожаат остидаги ҳисоблагич ва изоҳ қолдириш функциясини ўчирмаган ОАВ ҳам бор. Масалан, RT ҳар икки функцияни очиқ қолдирган —3,2 минг лайк ва 2,9 минг дизлайк йиғилган. Sputnik эса 2,2 мингта лайк ва 5,8 мингта дизлайк тўплаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия телеканаллари Путиннинг YouTube’даги янги йил мурожаатига дизлайк ва изоҳларни ўчириб қўйди