Фото: REUTERS/Khalid al-Mousily
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси ҳужумга учрагани сабабли консуллик ишини тўхтатди ва америкалик фуқароларга элчихона биносига яқинлашмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинган.
“АҚШ элчихонасига ҳужум сабабли барча консуллик амалиётлари яна бошланиши маълум қилингунгача тўхтатилди. Барча режалаштирилган учрашувлар бекор қилинади. АҚШ фуқароларига элчихона биносига яқинлашмаслик тавсия қилинади”, дейилган хабарда.
Шунингдек, америкаликларга Ироққа ташриф буюрмаслик, у ерда бўлганларга эса норозилик намойишлари ўтказилиши жойларидан қочиш тавсия қилинган.
Виза ва бошқа масалалар юзасидан АҚШнинг Эрбилдаги бош консуллигига мурожаат қилиш тавсия қилинган.
АҚШ элчихонасидаги норозилик намойишлари АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати объектларига зарбасидан кейин бошланган. Америкалик ҳарбийлар зарбалар “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳужумларига жавобан берилганини таъкидлашган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"