
2020 йил 1 январдан Нидерландия давлатини белгилашда “Голландия” сўзини қўллашдан расман воз кечилди.
NOS радиостанциясига асосланиб, Kun.uzʼнинг хабар беришича, эндиликда маҳаллий олий таълим муассасалари, хусусий компаниялар ва матбуот фақатгина “Нидерландия” сўзини қўллаши керак бўлади. Ҳукуматнинг фикрича, бундай чора мамлакатнинг гиёҳванд моддалар ва фоҳишабозлик макони сифатидаги қиёфасидан халос бўлишга ҳамда мамлакат бўйлаб туристик оқимнинг текис тақсимланишига имкон беради.
Чунки бугунги кунда аксарият сайёҳлар айнан тарихий Голландия — Амстердам, Харлем ва Гаага шаҳарларига ташриф буюришади ва ушбу шаҳарлар бундай катта оқимни эплай олмаяпти.
Таъкидланишича, мамлакат номи билан боғлиқ ислоҳот қироллик бюджетига 200 минг еврога айланади.
Нидерландияда Шимолий ва Жанубий Голландия провинциялари бор бўлиб, тарихий манбаларга кўра, мамлакатни Голландия деб янглиш аташни рус императори Пётр I у ерга бориб келгандан кейин бошлаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.