15:20 / 02.01.2020
3 662

Москвада мигрантлар учун меҳнат патентининг нархи қимматлади

Москвада мигрантлар учун меҳнат патентининг нархи қимматлади
Фото: Артем Коротаев/ТАСС
2020 йилда Москва ҳудудида хорижий фуқароларнинг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлади, дея хабар беради «Интерфакс».
Тегишли тузатиш Москва шаҳар думаси томонидан Россия пойтахтининг солиқ қонунчилигига киритилди.

2020 йилда хорижий ишчилар 2019 йилдаги 5000 рубл (81 доллар) ўрнига ойига 5350 рубл (87 доллар) тўлайдиган бўлди. Ўз навбатида, 2018 йилда ҳужжат нархи 4500 рубл (73 доллар)ни ташкил қилган.
Украина, Молдова, Озарбойжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан бери Москва ҳудудида ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда хорижий фуқаролардан патент учун солиқ кўринишидаги даромаддан бюджетга тушум 18 миллиард рубл (292 миллион доллар)га етди. Декабрь ойи ўрталарига келиб, 427 минг киши ҳужжатга эга бўлди.

Москва мэри Сергей Собяниннинг ишонч билдиришича, шаҳарга ишлаш учун келган ҳар қандай меҳнат муҳожири солиқ тўлаши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада мигрантлар учун меҳнат патентининг нархи қимматлади