date
views 2 282

Хиллари Клинтон Британиядаги Квинс университети ректори бўлди

Хиллари Клинтон Британиядаги Квинс университети ректори бўлди
Собиқ АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон беш йил муддатга Буюк Британиянинг Белфаст шаҳридаги Квинс университети фахрий ректори бўлди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.

"Собиқ АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон 2020 йил 1 январдан беш йил муддатга Белфастдаги Квинс университети ректори бўлди", - дейилади хабарда.

Университет проректори Стивен Прентернинг сўзларига кўра, Клинтон Шимолий Ирландия учун "сезиларли ҳисса" қўшган ва университет манфаатларининг ажойиб ҳимоячиси бўлади.

Клинтон ўз навбатида бу лавозим унинг учун улкан фахр эканлигини билдирди. У 2018 йил октябрда ушбу университетнинг фахрий доктори даражасини олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хиллари Клинтон Британиядаги Квинс университети ректори бўлди