Австралиянинг Qantas авиакомпанияси дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб топилди. Бу ҳақда мазкур рейтингни тузган AirlineRatings.com портали хабар берди.
Янги Зеландиянинг Air New Zealand ва Тайваннинг EVA Air авиакомпаниялари кейиги ўринларни банд этди.
Авиакомпаниялар бир нечта омиллар, хусусан, самолётларнинг эксплуатация муддати, авиаҳалокатлар ва жиддий ҳалокатлар сони, ҳукумат томонидан ўтказилган текширувлар, рентабеллиги ва бошқа кўрсаткичлар бўйича баҳоланди.
Энг хавфсиз авиаташувчилар рейтингининг юқори йигирматалигидан шунингдек, Etihad, Qatar Airways, Singapore Airlines, Emirates, Alaska Airlines, Cathay Pacific Airways, Virgin Australia, Hawaiian Airlines, Virgin Atlantic Airlines, TAP Portugal, SAS, Royal Jordanian, Swiss, Finnair, Lufthansa, Aer Lingus ва KLM каби авиакомпаниялар ўрин олди.
Бундан ташқари, порталда энг хавфсиз арзон авиаташувчилар рўйхати ҳам берилди. Бу рўйхатга Air Arabia, Flybe, Frontier, HK Express, IndiGo, JetBlue, Volaris, Vueling, WestJet ва Wizz авиакомпаниялари киритилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди