
Фото: DW
Вашингтон Яқин Шарқдан қўшинларини олиб чиқмаса, «иккинчи Вьетнам»га дуч келади. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамосининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий АҚШ томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида маълум қилди.
«Америкаликлар ўта аҳмоқлик қилиб қўйишди. Энди ‘иккинчи Вьетнам’ни истамасалар, минтақани тарк этишлари лозим», — деди Вилоятий.
Вилоятий АҚШ доимо Эрон ва унинг иттифоқдошларидан мағлуб бўлиб келганини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар