
Фото: AFP 2019 / Behrouz Mehri
Токио округ прокуратурасининг тергов бўлими Nissan автоконцерни собиқ раҳбари Карлос Гоннинг хотини Кароль Гонни ҳибсга олиш учун ордерга эга бўлди. У ёлғон гувоҳлик беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.
Прокуратура Кароль Гонни 2019 йил апрелда ёлғон гувоҳлик берганда айбламоқда. Аёл Японияни ўтган йилнинг баҳорида тарк этганди.
Карлос Гон ва унинг "ўнг қўли" Грег Келли 2018 йил 19 ноябрда даромадларни яширишда айбланиб ҳибсга олинганди.
Ўтган йил баҳорда Гон 1,5 миллиард иен (14 миллион доллар) гаров эвазига мамлакатни тарк этмаслик шарти билан озодликка чиқарилганди. 2020 йил баҳорида судланиши кутилаётган Гон 30 декабрда Ливанга қочиб кетди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар