
Бирлашган Араб Амирликларига боришни режалаштираётган сайёҳлар тез орада беш йил муддатга кўп марталик визалар олишади. «Rosbalt» хабарига кўра, бу ҳақда БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум твиттерда ёзди.
Бош вазир янги йилда вазирлар маҳкамаси ўтказган илк мажлисда ушбу қарорга келинганини маълум қилди.
«Биз мамлакатдаги сайёҳлик визалари тизимига ўзгартиришлар киритдик. Кўп марта фойдаланишга мўлжалланган сайёҳлик визаси барча мамлактларнинг фуқаролари учун беш йилгача амал қилади», — дейилади хабарда.
БААга ҳар йили 21 миллиондан зиёд сайёҳ келади, мамлакат жаҳондаги бош туристик йўналиш мақомига даъвогар саналади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар