
Доғистон аҳолиси тўй ва дафн маросимларини ўтказишда кўп пул сарфлаш бўйича бир-бири билан рақобатлашяпти. Мамлакат муфтийси ўринбосари Абдулла Салимов эса мусулмонларни бундай одатлардан воз кечишга чақирди, дея ёзмоқда Golosislama нашри.
“Бугунги кунда тўйларда нималар бўляпти? Бир одам қўшниси қизининг тўйига қанча пул сарфлаганини билиб олади, кейин ундан ҳам кўпроқ сарфлашни мақсад қилади.
Нимага пул сарфлайди? Ҳатто овқатга ҳам эмас, тўйни уларсиз ҳам ўтказса бўладиган нарсаларга. Кераксиз чиқимлар”, – дейди Салимов Мусулмонлар идораси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеолавҳада.
Муфтий ўринбосари Доғистонда дабдабавозлик кенг тарқалганини таъкидлади.
“Одамлар “мана бу маросимга бунча миллион сарфланди”, деб айтишлари учун ҳатто дафн маросимларида ҳам рақобат бўляпти”, – дейди у.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар