00:02 / 09.01.2020
4 902

Трамп Америка халқига мурожаат қилди (видео)

Трамп Америка халқига мурожаат қилди (видео)
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Ироқдаги америкаликлар базаларига ракета зарбалари берганидан сўнг ўз халқига мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, Эроннинг Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужумидан ҳеч ким жабрланмаган, қўшимча қилинишича, токи у (Трамп) президент бўлиб қолар экан, Эрон ўз ядровий қуролига эга бўлишига ҳеч қачон рухсат берилмайди.

Трамп Эрон билан низони янада кучайтиришга интилмаслигини ва максимал босим ўтказиш кампаниясини давом эттиришини айтди. У қўшимча қилдики, Эрон чекинади ва «бу бутун дунё учун яхшидир».

Шунинг билан бирга, у АҚШ Эрон билан тинчликка эришишга тайёрлигига ишонтириб, НАТОни Яқин Шарқда янада фаолроқ бўлишга ундади.
Трамп «Эрон тузуми»га нисбатан янада қаттиқроқ иқтисодий санкциялар киритилишини ҳам маълум қилди.

Америка президенти Эрон билан янги ядровий битим тузилиши, Россия ва Европа ҳам амалдагисидан воз кечиши керак, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь кечаси ер-ер тоифасидаги ракеталар Эрондан Ироқдаги АҚШ ҳарбий контингенти жойлашган базаларга қарата учирилган эди.

Эрон давлат ОАВлари бунинг натижасида 80 киши ҳалок бўлди деб хабар берганди, хорижий ОАВлар эса қурбонлар борасида жим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Америка халқига мурожаат қилди (видео)