18:53 / 09.01.2020
3 385

Ҳинд қишлоғи ўзига бошлиқ қилиб мусулмонни танлади

Ҳинд қишлоғи ўзига бошлиқ қилиб мусулмонни танлади
Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида жойлашган Сериялур-Инам қишлоғида асосан индуизмга эътиқод қилувчи ҳиндлар яшайди, мусулмонлар эса озчилик.

Аммо яқинда бўлиб ўтган маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органи (панчаят) раҳбарлигига сайловда қишлоқ аҳолиси мусулмон номзодни танлади. Siasat нашрининг ёзишича, сайловда 45 ёшли Муҳаммад Жиёвуддин 1360 овоздан 554 тасини олган ва ғолиб чиққан.

“Федерал ҳукумат фуқаролик тўғрисидаги шармандали қонунни қабул қилиб, турли динларга мансуб одамлар ўртасида низо қўзғашга уринаётган бир пайтда биз, ҳиндлар панчаятимизнинг бирлиги ва дунёвийлиги учун мусулмон раҳбарни сайлашга қарор қилдик”, – дейди Сериялур-Инам қишлоғида яшвочи С. Камарасу.

Ўтган йилнинг декабрида Ҳиндистон ҳукумати фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди. Унда қўшни Бангладеш, Покистон ва Афғонистондан келган диний озчиликка мансуб қочқинларга фуқаролик бериш кўзда тутилган, бироқ бундай имконият мусулмон қочқинларга берилмади. Бу эса мамлакатда норозилик намойишларини келтириб чиқарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳинд қишлоғи ўзига бошлиқ қилиб мусулмонни танлади