date
views 3 535

Трамп ўз президентлиги вақтида учта ишни қилмасликка ваъда берди

Трамп ўз президентлиги вақтида учта ишни қилмасликка ваъда берди
Фото: Jacquelyn Martin/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг президентлиги вақтида АҚШ ҳеч қачон қилмайдиган учта ишни айтди. У бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, унинг президентлиги вақтида америкаликлар ҳеч қачон ўз душманлари учун ўзларини оқламайдилар. Иккинчидан, АҚШ раҳбарияти америкаликлар ҳаётини ҳимоя қилиш борасида ҳеч қачон иккиланмайди. Учинчидан эса, мамлакат террорчи ташкилотларни мағлуб этишга ҳаракат қилишдан ҳеч қачон тўхтамайди.

Таъкидлаш жоиз, Трамп ўз хабарида “never” (ҳеч қачон) сўзига урғу бериб, уни катта ҳарфлар билан ёзган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўз президентлиги вақтида учта ишни қилмасликка ваъда берди