date
views 3 878

Украиналик стюардесса охирги фотосига «ишини жуда яхши кўриши» ҳақида ёзган

Украиналик стюардесса охирги фотосига «ишини жуда яхши кўриши» ҳақида ёзган
Фото: Instagram / Валерия Овчарук
Теҳрон яқинидаги авиаҳалокат қурбони бўлган украиналик стюардесса Валерия Овчарукнинг Instagram’га жойлаштирган охирги фотоси тармоқ фойдаланувчиларини тўлқинлантириб юборди.

Улар Украинанинг Boeing 737 самолёти борт кузатувчиси аккаунтидаги сўнгги матн остида кўплаб изоҳлар қолдирган.
«Ишимни жуда ҳам яхши кўраман», — дейилган 21 декабрь куни жойлаштирилган ва Таиланд пойтахти Бангкокда олингани қайд этилган суратда.

Фойдаланувчилардан бири «Гўзал қиз экан, кўп йиллар яшаса бўлар эди», дея изоҳ қолдирган бўлса, яна бири «Ё Худойим, ёшларнинг жони узилгани қанчалик ачинарли», деб афсус билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украиналик стюардесса охирги фотосига «ишини жуда яхши кўриши» ҳақида ёзган