
Фото: Gerrits / Getty Images
АҚШ президентлигига даъвогар Майкл Блумберг 2020 йилги сайловда амалдаги президент Дональд Трампни Оқ уйдан кетказиш учун бойлигининг катта қисмини сарфлашга тайёрлигини билдирди.
«Биринчи рақамли мақсад – Дональд Трампдан қутулиш. Ундан қутулиш учун бор пулимни сарфлаяпман», – деди Блумберг Reuters’га берган интервьюсида.
Американинг саккизинчи энг бой одами саналмиш миллиардер ўтган йилнинг ноябридан буён ўз номзоди тарғиботига демократларнинг бошқа асосий номзодлари ўтган бир йил давомида сарфлаганидан ҳам кўпроқ маблағ ишлатди.
77 ёшли сиёсатчи Демократлар дебатларининг дастлабки олтитасида қатнашмай, пойгага кечроқ қўшилди ва айни пайтда миллий жамоатчилик сўровларида 5-ўринда бормоқда. Демократлардан Жо Байден, Берни Сандерс, Элизабет Уоррен ва Пит Буттижичлар ундан олдинда.
Эслатиб ўтамиз, Америкада президентлик сайловлари 2020 йил 3 ноябрига белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар