Фото: «New Zealand Defence Force»
Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон қурбонлари сони 18 кишига етди, дейилади мамлакат полицияси пресс-релизида.
Аввал 17 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Полициянинг маълум қилишича, вулқон отилгандан сўнг Австралиядаги шифохонага етказилган яна бир киши кеча кечқурун олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.
«Ушбу кишининг ўлими туфайли қурбонлар сони 18 кишига етди. Улардан 16 нафари Янги Зеландияда, яна икки киши Австралияда ҳаётдан кўз юмишган», — дейилади ҳуқуқ-тартибот органлари ахборотида.
«РИА Новости»нинг ёзишича, 9 декабрь куни Уайт-Айленд оролида вулқон отилган. Икки киши бедарак кетганлар рўйхатига киритилган. Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг кўпчилиги ниҳоятда оғир жароҳатланишган, 31 кишидан 27 нафари танасининг 30 фоизидан ортиғи куйиб кетган, кўпчилигининг нафас йўллари куйиб қолган. Полициянинг тахминига кўра, оролда ҳеч ким тирик қолмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди