11:00 / 16.01.2020
2 781

АҚШ ва Хитой савдо келишувига оид янги битимни имзолади

АҚШ ва Хитой савдо келишувига оид янги битимни имзолади
Фото: Reuters
АҚШ ва Хитой савдо низоларини ҳал қилишнинг биринчи босқичи тўғрисида битим имзолади, деб хабар беради Reuters'га таяниб Дарё.

Оқ уйда бўлиб ўтган ҳужжат имзолаш маросимида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хе иштирок этди. Битимда АҚШдан Хитойга амалга ошириладиган импортни икки йил давомида 200 миллиард долларга ошириш, шунингдек, Хитой товарлари учун Американинг айрим божларини қисқартириш кўзда тутилган.

Ҳужжатни имзолаш вақтида Трамп «яқин келажакда» Хитойга ташриф буюриш ниятида эканлигини ҳам билдириб ўтган.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можаролари сўнгги икки йилдан буён давом этмоқда. Бунга Трамп Хитой товарларига бож жорий этгани сабаб бўлганди — Пекин ҳам шундай йўл тутиб, Америка товарларига бож жорий этган.

Вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар 2018 йилда бошланган, бироқ 2019 йилнинг ёзида Трампнинг ташаббуси билан тўхтатиб қойилган эди. Декабрь ойида эса томонлар яна келишиб олишга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Хитой савдо келишувига оид янги битимни имзолади