21:07 / 18.01.2020
4 805

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди
Фото: Bloomberg via Getty Images
Forbes маълумотларига кўра жаҳоннинг энг бой инсони мақомини яна бир бор Бернар Арно эгаллади. Арно LVMH француз холдинги соҳиби ҳисобланади. Ўз навбатида бу холдинг Christian Dior, Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Chaumet, Moët & Chandon ва Hennessy каби савдо маркаларига эгалик қилади.

Бу ҳолат яна бир гигант – Amazon акциялари баҳоси 0,7 фоизга тушиши, LVMH акциялари эса шунчага ошиши туфайли кузатилди. Натижада Amazon асосчиси Жефф Безос Forbes рўйхатида етакчи мавқеини йўқотди ва 760 миллион долларга “камбағаллашди”, иккинчи ўриндаги Бернар Арно эса 1,9 миллиард долларга бойиш ортида етакчиликни эгаллади. Арнонинг бойлиги 2019 йилнинг июнида 100 миллиард доллардан ошганди. Шундан буён у яна 17 миллиардга бойиди.

Айни пайтда юқори бешликда Арно ва Безосдан ташқари Билл Гейтс, Уоррен Баффет ва Марк Цукерберглар ҳам бор. Россия миллиардерлари етакчиси Леонид Михельсон ўзининг 27 миллиард бойлиги билан дунёда 36-ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами ўзгарди